Ўзбекистон | 14:09 / 08.05.2020
28343
1 дақиқада ўқилади

HUMO банк пластик карталари фаолиятида узилишлар кузатилмоқда

Ижтимоий тармоқларда ва айрим интернет нашрларда HUMO банк пластик карталари фаолияти узилишлар кузатилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

Маълум бўлишича, 7 май кунидан HUMO банк пластик карталаридан фойдаланишда муаммолар бошланган.

HUMO пластик карталари орқали картадан картага пул ўтказиш, нақд пул ечиш, шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида тўлов терминаллари орқали тўловларни амалга ошириб бўлмаяпти.

Kun.uz таҳририяти Миллий банклараро процессинг маркази, HUMO тўлов тизими вакиллари билан боғланди. Марказ вакилларидан бири ҳақиқатан ҳам шундай техник муаммолар юз берганини таъкидлашди ва қисқа фурсатларда бунинг сабабларига оид батафсил ахборот берилишини маълум қилишди.

Мавзуга оид