Ўзбекистон | 20:52 / 11.05.2020
47770
3 дақиқада ўқилади

Деҳли, Дубай ва яна 2 шаҳардан 800дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси олиб келинди

8-10 май кунлари Дубай, Минск, Сеул ва Деҳли шаҳарларидан 800дан ортиқ ватандош чартер рейслар орқали Ўзбекистонга олиб келинди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, 11 май куни Германиянинг Франкфурт шаҳридан чартер рейс орқали 168 нафар ватандош қайтарилиши кутилмоқда.

«Республика махсус комиссияси томонидан ҳамюртларимизни бошқа давлатлардан ватанга қайтариш учун авиарейслар ташкил этиш бўйича иш олиб борилмоқда», – дейилади хабарда.

Kun.uz 1 май куни Бирлашган Араб Амирликларида қийин аҳволда қолган ўзбекистонликлар, 3 майда эса даволаниш учун Ҳиндистонга бориб ортга қайта олмаётган ватандошлар ҳақида мақолалар эълон қилган эди.

Ҳиндистондаги ўзбеклар масаласига Олий Мажлис Сенати эътибор қаратди ва уларни қайтариш учун чартер рейс ташкил этишни сўраб, мутасадди ташкилотларга хат билан чиқди.

Ўзбекистон 30 мартдан бошлаб барча авиақатновларни тўхтатгач, хорижда қолиб кетган фуқароларни қайтариш учун жами нечта чартер рейслар ташкил этилгани ва уларда неча киши ватанга олиб келингани ҳақида очиқ манбаларда маълумот йўқ.

Шуниси маълумки, хорижда қолиб кетган ватандошларнинг 11 мингга яқини анча қийин аҳволда қолган. Бу ҳақда 7 май кунги видеоселекторда айтиб ўтган президент Шавкат Мирзиёев уларни қайтариш чоралари кўрилишини таъкидлаган эди.

Олиб келинганлар Махсус комиссия талабларига мувофиқ камида 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.

Россиядан Ўзбекистонга қайтиш учун чартер рейсларга қандай рўйхатдан ўтиш мумкин?

«Мавҳумликдан чарчадик» – Европада қолиб кетган ўзбеклар ҳикоялари

Сингапурда қолиб кетган юзга яқин талаба Ўзбекистонга қайтолмаяпти

«Ҳатто ейишга нонимиз йўқ бўлиб қолди» – Туркияда пандемия сабабли кўчада қолиб кетган ўзбекистонликлар

Россияда коронавирус юқтирган ўзбекистонлик уйда қолишга мажбур. У ва оиласига ким ёрдам беради?

«Ҳамманинг ҳам ота-онаси пул юбора олмаяпти, ишлашимизга эса имкон йўқ» – Москва ва Томскдаги талабалар

Ўзбекистонга таътилга келган 400 нафар талаба Кореяга қайтолмаяпти. Улар ўқишдан четлатилиши мумкин

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид