Жаҳон | 20:47 / 11.05.2020
8429
2 дақиқада ўқилади

Собянин Москвадаги коронавирусга чалинганлар сонидан хавотирланмасликка чақирди

Охирги маълумотларга кўра, Москвада коронавирусга чалинганлар сони 115 мингдан ошган, 1, мингдан ортиқ киши вафот этган. 

Фото: tvc.ru

Москвада коронавирусга чалинганлар сонидан қўрқмаслик керак, улар қанча тез аниқланса, шунча тез даволанади, деди Москва мэри Сергей Собянин.

"Биз 20 кун ичида тест ўтказиш ҳажмини уч бараварга кўпайтирдик. Бу беморларни эрта босқичда аниқлаш, карантинга олиш ва даволаш имконини берди. Натижада Москвада касалхоналарга ётқизишлар сони уч ҳафтадан буён барқарор бўлиб қолмоқда ва ҳатто камаймоқда. Биз янги аниқланган беморлар сонидан қўрқмаслигимиз керак, аксинча уларни қанча кўп аниқласак, шунча тез ёрдам кўрсата оламиз", - деди Собянин.

Охирги маълумотларга кўра, Москвада коронавирусга чалинганлар сони 115 мингдан ошган, 1, мингдан ортиқ киши вафот этган. 

Россияда охирги сутка ичида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 11,6 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилди. Жами касаллик юқтирганлар сони 221 мингдан ошиб кетди, 2 мингдан ортиқ киши вафот этди. Россия коронавирусга чалинганлар сони бўйича учинчи ўринда турибди.

Аввалроқ мамлакат президенти Владимир Путин Россияда ишланмайдиган кунлар режими ниҳоясига етгани ҳақида маълум қилганди.  

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид