Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда фуқаролар ўртасидаги ўзаро жанжал ўлим билан якун топди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 6 май куни соат 18:30да Косон туманида яшовчи фуқаро, 19 ёшли У.Д. ўзига олдиндан таниш бўлган, Қарши шаҳар “Ерқўрғон” деҳқон бозорида аравакашлик билан шуғулланувчи, Қамаши туманида яшовчи 47 ёшли А.Х. билан Қарши тумани “Сарой” қишлоғи Сарой кўчасидаги қурилиши тугалланмаган бино олди томонидаги майдонида спиртли ичимлик истеъмол қилишган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, У.Д. таниши А.Х. уни уятли сўзлар билан ҳақорат қилганлиги сабабли, чап қўлини мушти билан А.Х.нинг жағ, юз ва бўйин соҳаларига бир неча маротаба қасддан уриб, тан жароҳатлари етказган.
Оқибатда А.Х. оғир тан жароҳати олиши натижасида ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (одам ўлимига олиб келишига сабаб бўлган баданга қасддан оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди
09:16 / 20.03.2025