Жаҳон | 00:43 / 19.05.2020
11180
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда коронавирусга қайта чалинганлар вирусни юқтирмасликлари маълум қилинди 

Жанубий Кореяда коронавирусга қайта чалинганлар унинг ташувчиси эмас деб топилди. Шифокорлар коронавирусга қайта чалинган 285 нафар киши билан алоқада бўлган 790 кишини текшириб, бундай хулосага келишган. 

Фото: REUTERS / Kim Kyung-Hoon

Бу ҳақда Жанубий Кореянинг касалликларни назорат қилиш марказида (KCDC) маълум қилинган.

“Соғайиб кетгандан кейин коронавирусга мусбат тест топширганлар вирусни юқтирмайдилар”, дейилган хабарда.

Таъкидланишича, KCDC бу ҳақда коронавирусга чалинганларни шифохонадан чиқарилгач яна 2 ҳафтага карантинга жўнатиш керак-керакмаслигини аниқлаш мақсадида ўтказилган тадқиқотдан кейин маълум қилган.

Шифокорлар коронавирусга қайта чалинган 285 нафар киши билан алоқада бўлган 790 кишини текшириб, уларда вирус аниқлашмаган. 

Шундан кейин мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан соғайганлар шифохоналардан чиқарилгач яна 2 ҳафта карантинда бўлишлари кераклигини тавсия қилувчи йўриқномани бекор қилган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид