Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Турли мамлакатларда карантиндан қандай чиқилмоқда?
2020 йилнинг 1 май куни АҚШнинг Монополияга қарши федерал хизмати (FAS) коронавируснинг жаҳон иқтисодиётига таъсирига бағишланган маърузасини эълон қилди.

Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, вирус глобал иқтисодий ўсишни ойига 20 фоизга қисқартириши мумкин. Бироқ пандемиянинг тўлиқ таъсирини билиш учун барча оқибатларни ўрганиб чиқиш керак бўлади. Шунга қарамай, пандемия ва карантиннинг айрим оқибатларини ҳозирнинг ўзидаёқ кўриш мумкин: кўплаб мамлакатлар карантин чораларини аста-секин юмшатаётгани сабабли шаҳар кўчалари, метро ва савдо марказларида янги технологик ускуналар ўрнатиляпти.
Хитой қатъий карантиндан чиққан илк мамлакат бўлди. Март ойи охиридаёқ интернетда офис ва савдо марказларининг кириш қисмига ўрнатилган улкан дезинфекция қилувчи дарвозалар суратлари пайдо бўлди. Қуйида карантин чоралари юмшатилаётган мамлакатлардаги вазият акс этган суратлар тўплами тақдим этилади.
Коронавирусдан кейинги дунё

Фото: Dailymail
Хитой жануби-ғарбидаги Чунцин шаҳридаги компания саноат комплекси ходимларига дезинфекция воситасини сепиш учун илк марта дезинфекция қилувчи махсус туннел қурди. Туннел инфрақизил детекторлар билан жиҳозланган. У туннелга одам кирганини аниқлайди.
Пандемиядан кейинги офис

Фото: Reuters
Ҳозирда дунёнинг деярли барча мамлакатларида офисларни қайта жиҳозлаш ишлари давом этмоқда. Уйдан ишлай олмайдиган соҳа ходимлари алоҳида хонада фаолият юритишмоқда ёки 1,5 метрлик масофа сақлаш тартибига амал қилишмоқда.
Пандемиядан кейинги мактаблар

Фото: Reuters
Жанубий Корея томонидан қўлланган ёндашув иш бермоқда. Жанубий Корея ва Хитойдаги мактаблар ишламоқда, ўқувчилари эса янгича шароитларда имтиҳон топширишмоқда.
Лифтда қандай фойдаланиш лозим?

Фото: Reuters
Уйдан чиқишдан олдин қўлга қўлқоп кийиш керак. Ана шунда лифт тугмасини бехавотир босиш мумкин. Бундан ташқари, айрим ҳолларда зинапоядан фойдаланиш фойдалироқ. Нима бўлганда ҳам муайян вақт мобайнида ижтимоий масофани сақлаш керак.
Самолётда қандай учиш керак?

Фото: Douglas R. Clifford/Tampa Bay Times via AP
Яқинда CNN журналисти Вил Риплей халқаро парвозлар эндиликда қандай кўринишда эканини батафсил тасвирлади. Журналист томонидан олинган фото ва видеода Япониядаги деярли бўм-бўш аэропорт, таҳлиллар учун банкалар, ҳимоя ниқобларини тақиб олган одамларни кўриш мумкин. Риплейнинг қайд этишича, самолёт 109 нафар йўловчи билан учган.
Метрода қандай юриш керак?

Фото: AP
Метро – пандемия даврида саломатлик учун энг хавфли жойлардан бири. Инфекция тарқалиши хавфини камайтириш мақсадида турли мамлакатлар метрополитенлари ушбу транспорт воситасидан фойдаланиш учун қоидалар киритишмоқда. Асосийси – ижтимоий масофани сақлаш. Умуман олганда, бу ёмон эмас. Поездлар тиқилинч ҳолда юрмайди.
Мавзуга оид

23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди

00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди

17:31 / 16.04.2025
ЖССТ келажакдаги пандемиялардан ҳимояланиш режасини тақдим этади

13:46 / 14.03.2025