Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда коронавирус билан боғлиқ янги ҳолатлар сабабли аввал бекор қилинган чекловлар тикланди
Сеулда коронавирус юқтириш билан ҳолатларнинг ўсиши ана шундай чора кўришга мажбур қилди.
Жанубий Кореянинг пойтахт ҳудудида коронавирус сабабли жорий этилган чекловларнинг юмшатилиши доирасида очилган музейлар, галерея ва театрлар қайтадан ёпиб қўйилди. Бу ҳақда "Рёнхап" агентлиги хабар берди.
Сеулда коронавирус юқтириш билан ҳолатларнинг ўсиши ана шундай чора кўришга мажбур қилди.
Жанубий Корея ҳукумати шунингдек, таълим муассасаларидаги чораларни ҳам кучайтирди. Бошланғич ва ўрта мактабларда ўқувчилар сони жами ўқувчиларнинг учдан бир қисмидан ошмаслиги белгилаб қўйилди. Бундан ташқари, ижтимоий масофаланишга албатта риоя қилиниши кераклиги таъкидланди.
Жанубий Кореяда иккинчи кундирки, коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 50дан ортиқ янги ҳолатлар аниқланмоқда, уларнинг аксарияти Сеулга тўғри келади.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
17:25 / 07.05.2025