Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда ички авиарейслар тикланади
Мамлакат ичидаги рейслар 25 мартдан тўхтатилганди.
Қирғизистонда коронавирус пандемияси сабабли тўхтатиб қўйилган ички авиарейслар 8 июндан тикланади. Бу ҳақда мамлакат бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов маълум қилди.
"Қирғизистонда 8 июндан мунтазам ички авиарейслар тикланади. Бишкек-Ўш авиақатнови бир кунда бир марта амалга оширилади", - деди у.
Мамлакат ичидаги рейслар 25 мартдан тўхтатилганди.
Бороновнинг сўзларига кўра, рейслар санитар-эпидемиологик меъёрларга қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
"Эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб ўзгартиришлар киритилиши мумкин", - деб қўшиб қўйди у.
Қирғизистонда 1662 кишида коронавирус аниқланган, 16 киши вафот этган.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025