Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда учинчи кун коронавирусга чалиниш бўйича рекорд қайд этилмоқда
Бразилияда учинчи кун коронавирусга чалиниш бўйича рекорд қайд қилинмоқда. Лотин Америкаси давлатида сўнгги суткада 33274 киши коронавирусга чалингани аниқланган.
Мамлакатда 28 майда 26417 та ва 29 майда 26928 та касалланиш ҳолати қайд этилганди.
Мамлакатда коронавирусга чалинганлар умумий сони 498440 нафарга етган.
Сўнгги суткада коронавирусдан ўлим сони 956 тани ташкил қилиб, вафот этганлар сони 28834 нафарга етган. 200 мингдан кўпроқ киши соғайиб кетган.
Бразилия соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирусдан 100 минг аҳолига 237,2 нафар касалланган ва 13,7 нафар вафот этган тўғри келмоқда. Касалланганлар орасида вафот этганлар улуши 5,8 фоизни ташкил қилмоқда.
Мамлакат ҳозирда коронавирусдан касалланганлар сони бўйича АҚШдан кейин дунёда 2-ўринни, вафот этганлар сони бўйича АҚШ, Британия ва Италиядан кейин 4-ўринни эгалламоқда.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025