Жаҳон | 01:20 / 01.06.2020
2684
1 дақиқада ўқилади

Швейцариядаги иш берувчиларга масофадан ишлаётган ходимларнинг ижара ҳақини тўлаш мажбурияти юкланди

Фото: Pexels

Швейцариядаги иш берувчи корхоналарга масофадан туриб ишлаётган ходимларининг тураржойи ижара ҳақининг бир қисмини қоплаш мажбурияти юкланди. Бу ҳақда Swissinfo.ch ёзмоқда.

Лозаннадаги федерал суд агар ходим «уй офиси режими»га ўтказилган бўлса, иш берувчилар ходимнинг тураржойи ижара ҳақининг бир қисмини қоплаб бериши шартлиги тўғрисида қарор чиқарди.

Қарор ўзининг икки хонали квартираси ошхонасини иш кабинетига айлантиришга мажбур бўлган бухгалтерия компаниясининг ходимларидан бирининг даъво аризасини қаноатлантириш асносида қабул қилинган.

Иш берувчи судда уларнинг ходим билан келишувига кўра ҳеч қандай моддий компенсация назарда тутилмаганини таъкидлаган. Бироқ суд барибир ходим томонида турган.

Энди швейцариялик ходимлар ишдан бўшаган ёки бўшатилган бўлса компенсацияни орқа сана билан расмийлаштиришлари ҳам мумкин. Ҳар ойилик компенсация миқдори 150 швейцария франки (154 АҚШ доллари) миқдорига тенг бўлади.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид