Жаҳон | 07:23 / 01.06.2020
18356
1 дақиқада ўқилади

Трамп Вашингтондаги намойишлар вақтида Оқ уйдаги бункерга яширинган - ОАВ 

АҚШ президенти Дональд Трамп афроамерикалик Жорж Флойд полициячи қўлидан ҳалок бўлгандан кейин 29 май куни Вашингтонда ўтган норозилик намойишлари вақтида Оқ уйнинг ер ости бункерида бўлган.

The New York Times нашри маълумотларига кўра, Трамп намойишчилар Оқ уй олдидаги металл баррикадаларни олиб ташлаётганда бункерга етказилган. Таъкидланишича, ушбу бункер аввал терактлар вақтида қўлланган.    

CNN телеканалининг қўшимча қилишича, Трамп ўз қароргоҳига қайтишдан олдин бункерда бир соатча қолган. У билан бу вақтда биринчи хоним Мелания Трамп ва ўғли Баррон бўлгани номаълум.

Вашингтондаги намойишлар Флойд ўлимидан кейин бутун АҚШни қамраб олган кўп сонли намойишларнинг бир қисми бўлган. Эркак 25 май куни Миннеаполисда полициячилар томонидан ушланиш вақтида полициячилардан бири унинг бўйнини тиззаси билан босиб турган. Кейинроқ Флойд жонлантириш бўлимида жон берган, унинг ушланиши видеоси эса интернетда тарқалиб кетган.

Мавзуга оид