Ўзбекистон | 23:06 / 12.06.2020
21962
1 дақиқада ўқилади

Халқ таълими вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Усмон Шарифхўжаев Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақдаги маълумотни Kun.uz манбаси тасдиқлади.

Маълум қилинишича, бугун президент Усмон Улфатович Шарифхўжаевни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорини имзолаган.

Усмон Шарифхўжаев 2018 йилдан буён президент администрациясида таълим сектори мудири сифатида ишлаб келаётган эди. У муқаддам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Халқ таълими вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Алишер Умаров шу йилнинг февралида Тошкент давлат педагогика университети ректори лавозимига ўтказилганди.

Бундан аввалроқ Рустам Каримжонов Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.

 

Мавзуга оид