Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёда ядро қуроли камаяётгани маълум қилинди
Дунёда ядро қуроли Россия ва АҚШ саъй-ҳаракатлари эвазига камаймоқда, бироқ бундай қуролга эга давлатлар уни модернизация қилишни давом эттирмоқда. Бундай маълумотлар Стокҳолм халқаро тинчликни тадқиқ қилиш институти (SIPRI) эълон қилган маърузада келтирилган.
Институт мутахассисларининг таъкидлашича, 2020 йил бошида ядро қуролига эга 9 та давлат – АҚШ, Россия, Британия, Франция, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Исроил ва Шимолий Кореяда 13,4 мингта ядровий жанговар каллак бўлган. Бу эса 2019 йил бошидагидан деярли 500 тага камроқдир. Ўшанда “ядро клуби” давлатларида деярли 13,9 мингта ядровий заряд бўлган.
“Умуман олганда, ядровий жанговар каллаклар сони қисқармоқда. Бу авваламбор, АҚШ ва Россия қуролланиш таркибидан чиқараётган жанговар зарядларни бартараф этаётгани билан боғланган. Шу билан бирга, АҚШ ва Россияда ядровий жанговар каллаклар, ракеталарни етказиш тизимлари ва самолётлар ҳамда қурол ишлаб чиқариш объектларини алмаштириш ва модернизациялаш бўйича катта кўламли ва қиммат дастурлар амалга оширилмоқда”, дейилган маърузада.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, бошқа ядро давлатларининг ядро қуроли Россия ва АҚШникидан анча камроқ, бироқ бу давлатлар ядро қуролини етказишнинг янги тизимларини ё ривожлантиришни, ё жойлаштиришни бошлаган, ёхуд бу ҳақидаги режаларини эълон қилган. Экспертларнинг таъкидлашича, Хитой “ўз ядро қуролини катта кўламда модернизациялаш ва кенгайтириш” йўлининг ўртасида турибди.
“Ҳиндистон ва Покистон ҳам ўз қуроли ҳажмини кўпайтирмоқда. Шимолий Корея ўз ядро дастурига ўз миллий хавфсизлик стратегиясининг марказий элементи сифатида устувор эътибор ажратишни давом эттирмоқда, бироқ 2019 йилда у ядро қуроли ва катта масофаларга мўлжалланган баллистик ракеталарни етказиш воситалари синовларига эълон қилган мораторийсига амал қилган”, деб таъкидлаб ўтишган мутахассислар.
SIPRI 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, дунёдаги ихтилофлар, қуролланишлар, қуролланиш ва қуролсизланиш устидан назорат бўйича тадқиқотлар билан шуғулланувчи мустақил таҳлилий марказ ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:39 / 20.05.2025
АҚШ янги атом бомбаси яратилганини эълон қилди
22:41 / 24.03.2025
Эрон янги битим талаб қилмоқда. Эскиси қанақа эди?
12:00 / 16.03.2025
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди
17:19 / 13.03.2025