Жаҳон | 14:59 / 18.06.2020
4750
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ Европада коронавирус юқтириш ҳолатлари кўпайганини маълум қилди

Бир неча ҳафта давомида инфекция ҳолатлари камайиши кузатилганидан сўнг Европа ҳудудида янги ҳолатлар сони кунига 17-20 мингтага етди.

Фото: imago

Европадаги коронавирус юқтириш ҳолатлари кўпайган мамлакатлар сони уч бараварга – 6тадан 21тага ошди, деб маълум қилди ЖССТнинг Европадаги минтақавий бюроси директори Ханс Клюге.

Унинг сўзларига кўра, аксарият мамлакатларда COVID-19 эпидемияси ҳали ҳам фаол босқичда. 

"Бир неча ҳафта давомида инфекция ҳолатлари камайиши кузатилганидан сўнг Европа ҳудудида янги ҳолатлар сони кунига 17-20 мингтага етди", - деди Клюге.

Клюгенинг айтишича, Шимолий Македония, Арманистон, Озарбойжон, Ўзбекистон ва Исроилда коронавирус юқтириш ҳолатлари ўсганлиги кузатилмоқда.

"Бир нечта мамлакатларда коронавирус инфекцияси билан касалланиш кўрсаткичлари юқорилашда давом этмоқда. Кўплаб мамлакатларда COVID эпидемияси ҳали ҳам фаол босқичда", - деб таъкидлади у.

Охирги маълумотларга кўра, Европада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 2,2 млн ҳолат қайд этилган, 185 мингга яқин киши вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид