Ўзбекистон | 11:22 / 24.06.2020
4524
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Мьянма ва Ганага мева-сабзавотлар экспорт қилади

Экспорт қилинадиган маҳсулотлар орасида гилос, анор, қовун, узум, лимон, ўрик, олхўри, нектарин, хурмо, олма, ўткир қалампир, ловия бор.

Мьянма / Фото: Getty Images

Ўзбекистон мева-сабзавотларига Мьянма ва Гана мамлакатлари бозорлари очилди. Бу ҳақда «Ўздавкарантин» хабар бермоқда.

Инспекция маълумотларига кўра, Мьянма ва Гана мамлакатларига 12 та маҳсулот экспорт қилиш учун фитосанитария рухсатномаси олинди.

Қайд этилишича, маҳсулотлар орасида гилос, анор, қовун, узум, лимон, ўрик, олхўри, нектарин, хурмо, олма, ўткир қалампир, ловия бор.

Билдирилишича, айни вақтда Таиланд ва Индонезияга гилос, AҚШга узум ва қовун, Мисрга анор, олма ва олхўри, Ҳиндистонга анор ва олма, Корея Республикасига узум, Хитойга нектарин, олхўри ва ўрик маҳсулотлари учун фитосанитария рухсатномасини олиш устида иш олиб борилмоқда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид