Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Худди кинолардагидек. Суратларда кимсасиз Қашқадарё
13 июль куни Қашқадарё вилояти бўйича жамоат транспорти ҳаракати бутунлай тўхтатилган эди. Шунингдек, вилоят махсус комиссиясининг қарори билан шу санадан шанба ва якшанба кунлари бутун сутка давомида вилоят бўйлаб ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилган.
Дам олиш кунлари фақат махсус рухсатномаси бор машиналар ҳамда махсус рухсатномасиз юриш ҳуқуқига эга бўлган автомашналаргагина ҳаракатланиш ҳуқуқ берилган. Бугун Қашқадарёнинг гавжум шаҳарлари Қарши ва Шаҳрисабз кўчалари бўм-бўш эканини кузатиш мумкин.
Бошқа туман ва шаҳарларда ҳам шу каби ҳолатга гувоҳ бўласиз. Жумладан, Деҳқонобод тумани марказий кўчалари шу кунларда мана бундай кўринишда:





Деҳқонобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ҳолатни қуйидагича тасвирлайди: «Кимсасиз шаҳарни одатда киноларда кўрардик. Экран ортида ўтириб, томошадан ҳайратланардик... Таассуфки, пандемия сабаб бугун нафақат Деҳқонобод тумани маркази, республика шаҳарлари ҳам одамларсиз, ёлғиз қолди. Айниқса, кучайтирилган карантин ва ўзини яккалаш тартиби боис, бугун шовқин-суронли кўчаларимиз сукунатга чўмган.
Аммо бу вақтинчалик, албатта. Тез орада бу кўчалар яна автомобилларга тўлади. Юришга йўл тополмай қийналамиз. Ишонинг, тез орада ушбу кўчалар болалар кулгиси-ю, автомобиллар шовқинига тўлиб-тошади».
Қашқадарё вилояти ҳокими транспорт воситалари қатъий чекловидан бир кун олдин аҳолига мурожаатида мазкур чекловлар киритилишига изоҳ берганди: «Хўш, нега ушбу чеклаш жорий этилмоқда? Кейинги пайтларда карантин қоидаларига зид равишда битта машинада 5 киши, ниқобсиз ҳаракатланиши ҳоллари кўпайди. Қарши шаҳрида тунги вақтларда кимўзарга пойга қилаётганлар пайдо бўлди. Автобусларда йўловчи ташиш қоидалари мутлақо бажарилмади.
Такси ҳайдовчилари билан алоҳида гаплашгандик, уларга қатор талаблар қўйилганди. Маълум бир муддатдан кейин яна ўша аҳвол. Шу ўринда айтиб ўтмоқчиманки, агар ушбу талабларга риоя этилмаса, умуман йўналишсиз таксилар ҳаракатини тўхтатишга мажбур бўламиз!», деган эди Зойир Мирзаев.






Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025