Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳридаги кўчалардан бири 6 ойга ёпилади
Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Усмон Носир 2-тор кўчасининг 200 метрлик қисми кўприк қурилиш ишлари олиб борилиши муносабати 6 ой муддатга ёпилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти ахборот хизмати хабар берган.
«Ҳайдовчиларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз », - дейилади ҳокимлик хабарида.
Бундан аввал, Чилонзор кўчасининг Муқимий кўчасига туташган жойидан Новза кўчасигача туташган ҳудуди қарийб бир ой муддатга транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилганди.

Мавзуга оид
08:37 / 02.05.2025
Тошкент кўчаларидан бирида машиналар ҳаракати вақтинча тўхтатилди
10:24 / 01.05.2025
Тошкентда ёнғин оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу охирги ҳафтадаги учинчи йирик ёнғин
08:09 / 29.04.2025
Тошкентдаги кўчалардан бири 24 соатга ёпилди
14:59 / 28.04.2025