Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой дунёдаги энг катта ҳидросамолётни синовдан ўтказди
Унинг максимал парвоз вазни 53,5 тоннани ташкил этади.
Дунёдаги энг катта AG600 ҳидросамолётининг дастлабки парвози муваффақиятли бўлиб ўтди. New China TV канали YouTube видеохостингида ушбу парвоз акс этган лавҳани жойлаштирди.
Амфибия-самолёт прототипи синови Сариқ денгиз соҳилида жойлашган Циндао шаҳрида ўтказилди. Самолёт ҳавода ярим соатдан ортиқ парвоз қилди. Аввалроқ қуруқлик ва сувда синовдан ўтказилганди.
FlightGlobal маълумотига кўра, 50 нафаргача йўловчини сиғдира оладиган AG600 экипажи тўрт кишидан иборат.
AG600 қутқариш ишлари ва ёнғин ўчиришга мўлжалланган. Унинг максимал парвоз вазни 53,5 тоннани ташкил этади.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025