Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термизда «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи очилади
Вазирлар Маҳкамаси 11.08.2020 йилдаги «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 473-сон қарорни қабул қилди.
Norma’нинг ёзишича, қуйидагилар лицейнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
- ўқувчиларда халқимизнинг маънавий-маърифий қадриятларига, унинг маданияти ва урф-одатларига чуқур ҳурматни, уларда ҳалоллик, ватанпарварлик, садоқат, фидокорлик сингари шахсий хислатларини, шунингдек миллий ғурур туйғуларини шакллантириш;
- ўқувчиларда кенг дунёқараш, интеллектуал салоҳият, ижодий ва таҳлилий фикрлашни ривожлантириш, табиий ва аниқ фанлар, хорижий тиллар ва замонавий ахборот технологиялари бўйича мустаҳкам билимларни шакллантириш, шунингдек уларга ҳарбий ишдаги бошланғич билимларни сингдириш;
- нотиқлик ва етакчилик хислатларига эга, жисмонан ривожланган, чидамли, мард ва жасур Ватан ҳимоячиларини, шунингдек республика Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида республиканинг олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириши учун муносиб номзодларни тайёрлаш ва б.
Ҳужжатда белгиланишича:
- лицей Давлат хавфсизлик хизмати муассислигидаги давлат таълим муассасаси ҳисобланади;
- қабул ва ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;
- лицейда ўқув жараёни давомийлиги 2 йил бўлиб, йиллик қабул квотаси 100 нафарни ташкил этади;
- лицей Термиз давлат университети ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академиясига бириктирилади.
Ҳужжат билан лицейнинг ташкилий-штат тузилмаси, лицей тўғрисидаги низом, лицей фаолиятини ташкил қилиш ва унинг ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси», шунингдек унинг инфратузилмаси, ўқув ва моддий-техник базасини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланган.
Таълим давлат, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.
Лицейга кириш тартиб-таомили дастлабки танлаш, ҳарбий-касбий танлов ва тест синовларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжат 11.08.2020 йилдан кучга кирган.
Мавзуга оид
07:56 / 09.04.2025
Термизда Афғонистон фуқаролари учун стоматология клиникаси филиаллари очилиши мумкин
17:19 / 13.02.2025
Термиздаги логистика маркази БМТ Глобал тармоғи омбори мақомини олди
09:09 / 08.01.2025
Термиз аэропортида туман туфайли айрим рейслар бошқа аэродромга йўналтирилди
17:11 / 16.12.2024