Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабларнинг тўртдан бир қисмига ичимлик суви ташиб келтирилади - вазир
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов янги ўқув йилига тайёргарлик масалаларига бағишланган брифингда мактабларда ичимлик суви масаласи қандай ҳал қилинаётгани ҳақида маълумот берди.
«Сўнгги 2 йилда мингга яқин мактабнинг сув ҳолати яхшиланган. Лекин ҳозирнинг ўзида ҳам мактабларнинг деярли тўртдан бирига сув ташиб келтирилади. Яъни уларда марказлашган сув йўқ. Масалан, ҳозир Тошкент шаҳридаги исталган мактабга борилса, марказлашган сув келади.
Вилоятларда эса марказлашган сув кўпчилик қишлоқларга етиб бормаган. Қишлоққа бормагандан сўнг ўша ҳудуддаги мактабда ҳам марказлашган сув бўлмайди. Шунинг учун ҳозир ҳудуддаги мактабларда имкониятлар ҳисобга олинган ҳолда артезиан орқали ёки бошқа йўл билан сув чиқариш орқали ҳал қилинмоқда. Ёки айрим ҳудудларда сув ташиб келтирувчи ташкилотлар билан шартнома қилинмоқда», деди вазир матбуот анжуманида.
Унинг айтишича, олдин мактабларга фақат ичиш учун етарли даражада сув захираси шакллантирилган бўлса, ҳозир ҳамма ҳокимиятларга қўл ювиш учун ҳам етарли сув бўлишини таъминлаш топшириғи берилган. Буни ҳокимликлар ўз зиммасига олган.
Шунингдек, вазир 11 йиллик ўқув тизимига ўтилиши билан эришилган ижобий ўзгаришлар ҳақида маълум қилди.
«11 йиллик тизимга ўтилиши билан кузатилган 2та ижобий тажрибани санаса бўлади. Биринчидан, ҳам мактаб, ҳам коллеж болалари ўртасида жиноятчилик ҳолатлари 2,5 бараварга камайди. Ёшлар орасидаги жиноятчилик деганда улар мактабга келиб содир этадиган жиноят эмас, мактабдан ташқарида содир этилаётган жиноят назарда тутилмоқда.
Иккинчидан, эрта туғруқ ҳолатлари 34 фоизга камайди», дея вазирнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
20:39 / 01.05.2025
Қувурлардан келаётган сув ичишга яроқли экани айтилди
19:20 / 25.04.2025
Қибрайда ичимлик суви қувури устидан ариқ тортилмоқда
12:07 / 15.04.2025