Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир йилда 10 минг нафар чет эл фуқароси Ўзбекистонда ишлаш учун лицензия олди
Ташқи ишлар вазирлиги масъул ходими Зикрилло Назиров Ўзбекистонга чет эл фуқароларининг келишига оид статистик рақамларни келтириб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, 2019 йилда Ўзбекистонда 6 миллион 748 минг чет эл фуқароси ташриф буюрган. Бу 2018 йилга солиштирганда 26 фоизга кўпни ташкил қилади.
«[2019 йилда] меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 10 305 нафар чет эл фуқаросига лицензия берилди. 5 130 нафар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг никоҳи қайд этилди.
Шунингдек, ички ишлар органлари томонидан 2019 йилда 1 млн 615 минг нафар чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхатга қўйилган.
Чет эл фуқароларининг қонун ёки қонуности ҳужжатларини бузишга бўлган статистикасига тўхталадиган бўлсак, 2018 йилда 7746 нафар чет эл фуқароси Ўзбекистонда бўлиш қоидасини бузган бўлса, 2019 йилда эса 7762 нафарни ташкил этди. 2020 йилнинг дастлабки 6 ойида бу кўрсаткич 1008 нафар бўлиб, қоида бузилиш ҳолатлари сезиларли камайган», – деди Зикрилло Назировнинг 3 сентябрь кунги матбуот анжуманида.
Мавзуга оид
10:18 / 23.05.2025
Ўзбекистонлик 1500 дан ортиқ фуқаро Словенияда иш топиши мумкин
12:02 / 16.05.2025
Умра лицензияси берилган турфирмалар сони 2 тага кўпайди
00:46 / 06.05.2025
Хитойда мунтазам равишда ортиқча ишлаб келган репетитор ўз ишхонасида вафот этди
16:23 / 30.04.2025