Жаҳон | 23:18 / 05.10.2020
10927
2 дақиқада ўқилади

Дубайда дунёдаги энг катта фаввора очилади

Фото: Russian Emirates

Дубайда 22 октябрда дунёда энг катта бўлиши эътироф этилаётган фаввора очилиши бўлиб ўтади. The Palm Jumeirah ороли акваториясида жойлашган фаввора суви 105 метр баландликкача кўтарилади.

Мусиқали фаввора ишга туширилиши маросимида Гиннесс рекордини ўрнатади. У 1,5 минг квадрат метр майдонда жойлашади. Ундаги ёруғланиш 3 мингта LED-чироқ ёрдамида таъминланади.

The Pointe савдо-ресторан мажмуаси олдида жойлашадиган фаввора Дубайдаги ягона рангли фаввора бўлади. Унинг очилиши куни меҳмонлар учун турли кўнгилочар тадбирлар уюштириш режалаштирилган.

The Palm Fountain (Пальма фаввораси) деб аталадиган фаввора коллекциясида 20 та эсклюзив мусиқали шоу бўлади. Унда ҳар куни соат 19дан яримтунгача 5 та турли томоша намойиш қилинади. Томошалар репертуаридан араб, оммавий, мумтоз ва халқаро композициялар ўрин олган. Ҳар бир томоша 3 дақиқа давом этади. Шоу ҳар ярим соатда такрор намойиш қилинади.

Фаввора очилиши маросимига 5 мингга яқин меҳмон ташриф буюриши кутилмоқда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид