Ўзбекистон | 19:50 / 09.10.2020
51478
2 дақиқада ўқилади

Шахсий автомобиллар орқа ён ойнасини «тонировка» қилиш рухсатномаси арзонлаштирилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги №635-сонли қарори билан, туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича айрим ўзгаришлар киритилди, деб хабар тарқатди UzA.

Фото: Kun.uz

М1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари орқа ён ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари жисмоний шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1 млн 115 минг сўм) этиб белгиланди. Бунга қадар бу миқдор БҲМнинг 10 баравари (2 млн 230 минг сўм) эди.

Юридик шахсларга орқа ён ойнани қорайтириш учун тўлов миқдори ўзгармаган – БҲМнинг 10 баравари (2 млн 230 минг сўм).

Шунингдек, барча ён ойналар тусини ўзгартириш тўлови ҳам аввалгидек сақланиб қолди: бу турдаги рухсатнома жисмоний ва юридик шахслар учун БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм)га тушади.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати – 1 йил.

Эслатиб ўтамиз, орқа ён ойналарга рухсатнома олмасдан парда ўрнатиш мумкин. Август ойида Ички ишлар вазирлиги шу масалада Олий судда ютқазган эди.

Мавзуга оид