Фан-техника | 22:49 / 09.10.2020
8435
2 дақиқада ўқилади

Volvo чап рулли машинани ўнг руллига айлантирувчи технологияни ишлаб чиқди

Volvo компанияси автомобилнинг рулини чапдан ўнгга ва аксинча ўзгартиришга имкон берадиган тизимни патентлаштирди. 

Фото: Depositphotos

Volvo’нинг электрон бошқарилувчи сурилувчи рулли тизими ярим автоном автомобил учун ишлаб чиқилган. Патентга илова қилинган суратларда технология рулнинг махсус рельсларга ўрнатилишини кўзда тутишини кўриш мумкин. Рул кичик ўлчамдаги асбоблар панели билан бирга ушбу рельслар бўйича ҳаракатлантирилади. Автомобилнинг чап ва ўнг томони ҳамда марказида учта монитор жойлашган бўлиб, улар асосий асбоблар панели вазифасини бажариши мумкин. 

Тезлик ва тормоз тепкиларини жойлаштириш масаласини улардан воз кечиб, уларнинг ўрнига ўриндиқлар олдида полда босиш кучига таъсирчан тормоз ва тезлик датчикларини ўрнатиш таклиф қилинмоқда. Ушбу датчиклар рулнинг ҳолатига қараб фаоллашади. 

Таъкидлаб ўтиб жоиз, чап томондан ўнг томонга ҳаракатланувчи рул ғояси янги эмас. Бундай тизим билан Mercedes-Benz Unimog модели жиҳозланади. Унда рулнинг бир ҳолатдан иккинчисига ўзгартирилиши бир дақиқага яқин вақт олади.

Мавзуга оид