Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Академик Шавкат Акмалхонов вафот этди
Чорвачилик соҳаси ривожланишида ўзининг катта ҳиссасини қўшган олим, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби”, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор, академик Шавкат Акмалхонов 2020 йил 11 октябрда 87 ёшида вафот этди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги хабарига кўра, Шавкат Акмалхонов 1933 йил 18 август куни Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида таваллуд топган. 1956 йили Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини олим зоотехник мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Буюк олим ўз меҳнати фаолияти давомида 10га яқин докторлик ишларига, 20дан ортиқ номзодлик ишларига раҳбарлик ва оппонентлик қилган.
“Шавкат Акмалхонов тайёрлаган шогирдлари бугунги кунда соҳа ривожи, юрт равнақи йўлида ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.
Инновацион ривожланиш вазирлиги жамоаси ва раҳбарияти Ш.Акмалхоновнинг вафоти муносабати билан унинг яқинлари ва ҳамкасбларига чуқур ҳамдардлик билдиради”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
17:00 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
12:15 / 10.05.2025
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги гўшт нархининг ошишига сабаб бўлган омилларни маълум қилди
20:36 / 15.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
12:24 / 06.04.2025