Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон турк моллари импортини тақиқлади
Арманистон ҳукумати турк товарларини олиб киришни вақтинча тақиқлади, қарор 31 декабрдан кучга киради, дея хабар қилган чоршанба куни Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати.
«Арманистон Республикаси ҳукумати 20 октябрдаги қарори билан Туркияда ишлаб чиқарилган товарларни олиб киришга вақтинча тақиқ киритди. Тақиқлов 2020 йил 31 декабрда кучга киради», — дея хабар берган РИА Новости. Қайд этилишича, Туркиядан келадиган товарларни олиб киришни чеклаш хавфсизлик мақсадларини кўзлаган ҳолда амалга оширилмоқда.
«Туркиядаги товарларни олиб киришни тақиқлаш Туркия давлат хазинасини арман манбаларидан молиялаштиришни тўхтатади ва шу билан бирга, душман бўлган мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларни олиб киришни чеклаш орқали Арманистон учун юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларнинг эҳтимоли тўхтатилади», – дейилган хабарда.
Мавзуга оид
20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди
02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
23:40 / 14.05.2025
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
17:14 / 14.05.2025