Жаҳон | 12:10 / 21.10.2020
6916
1 дақиқада ўқилади

Хитойда бир оиланинг 9 нафар аъзоси овқатдан заҳарланиб вафот этди

Хитойда бир оиланинг тўққиз нафар аъзоси музлаткичда сақланаётган тезкор тайёрланадиган макарон маҳсулотидан заҳарланди ва вафот этди. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар бермоқда.

Фожиа Хитойнинг шимоли-шарқида жойлашган Цзиси шаҳрида содир бўлган. Оила суантанцзи маҳаллий таомини истеъмол қилган. Дастлаб, оиланинг 7 нафар аъзоси ўзини ёмон ҳис қила бошлаган, кейинроқ яна икки киши ҳам оғриб қолган. Оиланинг барча аъзоларига заҳарланиш ташхиси қўйилган, уларнинг организмидан Бонгкрек кислотаси деб номланган кучли заҳарли токсин аниқланган

Шифокорларнинг уринишларига қарамай оила аъзоларидан ҳеч бирининг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмаган, уларнинг барчаси вафот этди.

Оилада 3 нафар бола омон қолган. Улар макарон таъми ёқмагани учун уни ейишдан бош тортган ҳамда заҳарланишдан қутулиб қолган.

Мавзуга оид