Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гвинеядаги президент сайловларида Альфа Конде ғалаба қозонгани маълум қилинди
Гвинеянинг амалдаги президенти Альфа Конде 18 октябрда ўтган президент сайловларида ғалаба қозонди. Бу Конденинг 3-муддатга қайта сайланишидир.
Гвинея Мустақил миллий сайлов комиссиясининг маълум қилишича, 38 та сайлов участкасининг 37 тасидан олинган бюллетенлар ҳисоб-китоб қилингандан кейин 82 ёшли Конде 2,4 млн овоз, унинг бош рақиби - мухолифат етакчиси Селу Далейн Диалло 1,25 млн овоз тўплагани маълум бўлган.
Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, Гвинеянинг собиқ бош вазири Диалло сайловларнинг дастлабки натижаларидан норози. “Биз сайловларда содир этилган фириблар исботига эгамиз ва уни конституциявий судга тақдим этамиз”, деб айтган Диалло.
Гвинеяда 21 октябрда сайлов комиссияси раиси Кабине Сисе сайловларда Конде етакчилик қилаётганини эълон қилгандан кейин тартибсизликлар бошланиб кетган. France-Presse ахборот агентлигининг маълум қилишича, тартибсизликлар натижасида камида 10 киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
17:15 / 02.12.2024
«Барчаси ҳакамнинг баҳсли қароридан бошланди». Гвинеядаги ўйинда ўнлаб фанатлар ҳалок бўлди
21:45 / 01.08.2024
Гвинеянинг собиқ ҳарбий етакчиси инсониятга қарши жиноятда айбли деб топилди
22:42 / 04.11.2023
Гвинеяда қуролланган шахслар собиқ президентни қамоқдан чиқариб олди
18:58 / 01.10.2021