Жаҳон | 23:17 / 29.10.2020
13194
1 дақиқада ўқилади

Озарбойжон қўшинлари Тоғли Қорабоғнинг стратегик муҳим шаҳрига бевосита яқинликда экани маълум қилинди  

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси президенти Араик Арутюнян Озарбойжон қўшинлари республиканинг энг муҳим шаҳарларидан бири – Шушага яқин келганини маълум қилди. У бу ҳақда Шушадаги черковдан қилган мурожаатида хабар қилган.

Фото: news.com.az

Арутюняннинг таъкидлашича, Озарбойжон қўшинлари айни вақтда Тоғли Қорабоғнинг иккинчи йирик шаҳридан бор-йўғи 5 км узоқликда жойлашган.   

“Уларнинг мақсади - Шушани эгаллаш. Ким Шушага эгалик қилса, у Қорабоғга эгалик қилади”, деб айтган Арутюнян.

Республика президенти ғалабага ишонишини, бироқ вазиятни ўзгартириш учун ҳукумат ва оддий фуқаролар Шушани ҳимоялаш учун бирлашиши лозимлигини айтган.

Шуша Тоғли Қорабоғ пойтахти Степанакертдан 11 км узоқликда жойлашгани сабабли муҳим стратегик аҳамиятга эга. У орқали Степанакертни Арманистон билан боғловчи йўл ўтади. Бундан ташқари, Шуша Степанакертдан баландроқ жойлашган бўлиб, Тоғли Қорабоғда 1992-1994 йилларда кечган биринчи урушда Степанакертга Шушадан туриб тўғридан тўғри зарбалар берилган. 

Мавзуга оид