Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа авиакомпаниялари коронавирус сабабли парвозлар сонини камайтирмоқда
Deutsche Lufthansa SA 125та самолётининг парвозини тўхтатишини ва авиаташувлар ҳажмини ўтган йилги кўрсаткичнинг чорак қисмигача камайтиришини маълум қилди.
Европанинг йирик авиакомпаниялари коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари кўпайганлиги ва янги чекловлар сабабли парвозлар сонини камайтирмоқда.
Air France жорий чоракда 2019 йилдаги парвозлар кўрсаткичининг 35 фоизини амалга оширишини маълум қилди. Нидерландиянинг KLM авиакомпанияси эса одатий парвозларнинг 45 фоизини бажаришини билдирди.
Ўтган ҳафтада International Consolidated Airlines Group SA парвозлар сонини 2019 йилдаги кўрсаткичларнинг 30 фоизигача қисқартиришини хабар қилганди.
Deutsche Lufthansa SA 125та самолётининг парвозини тўхтатишини ва авиаташувлар ҳажмини ўтган йилги кўрсаткичнинг чорак қисмигача камайтиришини маълум қилди.
Европанинг энг йирик авиаташувчиси бўлган Air France-KLM 2020 йилнинг учинчи чорагини зарар билан якунлади.
IAG ҳам учинчи чоракни зарар билан якунлаган.
Мавзуга оид
09:36 / 27.05.2025
Шимолий Европа давлатлари Россия томонидан хавфни кўрмоқда
18:34 / 26.05.2025
Ўзбекистонда яна бир янги авиакомпания иш бошлади
12:24 / 22.05.2025
Лавров Европани АҚШга санкцияларни кучайтириш учун босим ўтказишда айблади
14:46 / 19.05.2025