Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппинда “Гони” тўфони сабабли бир миллион киши эвакуация қилинди
Филиппинда “Гони” тўфони сабабли бир миллионга яқин киши хавфсиз жойларга кўчирилди. Таъкидланишича, ушбу тўфон мамлакатга 2013 йилда ёпирилган “Хайян” тўфонидан кейин энг кучлиси бўлади.
Мамлакатнинг метеорологик хизмати маълумотларига кўра, тўфон маҳаллий вақт билан соат 04:50да Катандуанес оролларига етиб келган ва айни вақтда Филиппин пойтахти Манила жойлашган ва аҳоли энг зич бўлган ороли – Лусонга ёпирилган. Шамол тезлиги 225 км/соатга етган.
Филиппиннинг мутасадди идоралари Лусон, Висай ва Минданао оролларида кейинги 12 соат ичида “фалокатли” шамоллар ва кучли ёмғирлар, тошқинлар, кўчкилар ва селлар юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирган.
Таъкидланишича, “Гони” Филиппинга 2013 йилда ёпирилган “Хайян” тўфонидан кейин энг кучли тўфон ҳисобланади. Ўшанда 6 мингдан кўпроқ киши табиий офат қурбони бўлган.
Мавзуга оид
18:35 / 13.05.2025
Халқаро жиноий суд ордери билан ҳибсга олинган Филиппин собиқ президенти маҳаллий сайловларда ғалаба қозонди
01:24 / 02.05.2025
Филиппинда юз берган ЙТҲда 10 киши ҳалок бўлди
22:58 / 27.04.2025
Хитой Филиппин яқинидаги баҳсли кимсасиз оролни эгаллаб олди
22:37 / 08.04.2025