Ўзбекистон | 18:08 / 03.11.2020
33244
1 дақиқада ўқилади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорига икки ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон президентининг 3 ноябрдаги қарори билан Умида Тўхташева Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари – Жамоатчилик билан алоқалар, мурожаатлар билан ишлаш ва халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. 

Агентлик хабарига кўра, Умида Тўхташева 1978 йилда туғилган, маълумоти олий, 2003 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

Тайинловга қадар У. Тўхташева Тошкент давлат юридик университетининг Жиноий одил судлов факультети декани лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, президентнинг 3 ноябрдаги қарори билан Талъатжон Ҳайдаров Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари – Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Т. Ҳайдаров 1980 йилда туғилган, маълумоти олий, 2001 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

Тайинловга қадар Т. Ҳайдаров Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ички хавфсизликни таъминлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Акмал Бурҳонов Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори лавозимида ишлаб келмоқда.

Мавзуга оид