Ўзбекистон | 11:42 / 14.11.2020
9486
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ: довонда қор вақтида ҳаракатланиш хавфсизлигига қандай риоя этилмоқда?

Ўзгидромет 12−13 ноябрда Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши ва туман тушиши ҳақида хабар берганди. Kun.uz мухбири довонда бўлиб, у жойдан репортаж тайёрлади.

Ўзбекистон Гидрометеорология маркази Қамчиқ довонида ноқулай об-ҳаво шароити кузатилишини маълум қилди. Унга кўра, 12–13 ноябрда А-373 Тошкент–Ўш автомобил йўлининг Қамчиқ довони қисмида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши ҳақида маълумот берилган. 

Kun.uz мухбири 13 ноябр, жума куни Қамчиқ довонида бўлиб, автотранспорт воситалари ҳаракат хавфсизлигини кузатди. Шунингдек, қорга ўралган баланд тоғларда пайдо бўлган чиройли манзарани тасвирга туширди. 

13 ноябр куни эрталаб довонда туман тушиб, кўриш даражаси 50-100 метргача пасайди. Айрим жойларда  қор уюмлари, музламалар ҳосил бўлган. 

Шу йили илк қор-ёмғир Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида 10 октябр куни кузатилганди. Қамчиқ довонида шу мавсумнинг илк қор ёғиши эса 18 сентябрда кузатилганди

Мавзуга оид