Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нетаняху БАА ва Баҳрайнга ташриф буюради
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху келаси ҳафтада Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва Баҳрайнга ташриф буюради. Бу ҳақда Israel Hayom газетаси хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Исроил бош вазири биринчи марта Абу-Даби ва Манамага очиқ тарздаги ташрифини амалга оширади.
Таъкидланишича, Нетаняху «тарихий» деб таърифлаган ушбу ташрифлар доирасида БАА валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Зайд ва Баҳрайн қироли Ҳамид бин Исо ал-Халифа билан учрашади.
“Ушбу ташриф Исроил парламентининг ташқи ва хавфсизлик қўмитаси раиси Зви Ҳаусер ва БАА парламентининг мудофаа, ички ишлар ва ташқи ишлар қўмитаси раиси Али Рашид ан-Нуайми ўртасидаги учрашувда тасдиқланди”, – дейилади Исроил ҳукумати хабарида.
15 сентябр куни Оқ уйда бўлиб ўтган маросимда Исроил ва Баҳрайн муносабатларни яхшилаш тўғрисидаги битимни имзолаган эди.
Мавзуга оид
10:12 / 20.05.2025
Ўзбекистонда яна уч давлат фуқаролари учун визасиз режим белгиланди
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025