Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мигрантлар ҳужжатларининг амал қилиш муддати келаси йил ёзигача узайтирилиши мумкин
Владимир Путиннинг фармонига кўра, хориж фуқаролари мамлакатда бўлиб туриш муддати якунига етган тақдирда ҳам Россияда қолишлари мумкин.
Россия президентининг хориж фуқаролари ҳужжатларининг амал қилиш муддатини чўзиш тўғрисидаги фармони келаси йил ёзигача узайтирилиши мумкин. Бу ҳақда Россия ИИВ миграция бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Кирилл Адзинов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда ушбу фармоннинг амал қилиш муддатини яна ярим йилга узайтириш устида иш олиб борилмоқда.
«Биз президент маъмурияти билан фармоннинг узайтирилиши устида ишламоқдамиз. У келаси йил ёзига қадар узайтирилиши мумкин», - деди Кирилл Адзинов.
Владимир Путиннинг фармонига кўра, хориж фуқаролари мамлакатда бўлиб туриш муддати якунига етган тақдирда ҳам Россияда қолишлари мумкин.
Уларнинг регистрация, патент, яшаш учун гувоҳномалари муддати ўтган деб ҳисобланмайди, хорижликлар мамлакатдан чиқариб юборилмайди.
Фармон коронавирус пандемияси ва чегаралар ёпилиши сабабли чиқарилганди. Путин фармонни 18 апрелда имзолаган ҳамда унинг амал қилиш муддати дастлаб 15 сентябргача, сўнгра 15 декабргача узайтирилганди.
Мавзуга оид
20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билмаган такси ҳайдовчилари жаримага тортилади
18:10 / 27.05.2025
Россияда муштлашувдан кейин 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
17:55 / 23.05.2025
Россияда мигрантларнинг айрим фарзандлари рус тили имтиҳонидан озод қилинди
16:53 / 23.05.2025