Путин бир неча вазир коронавирусга чалинганини маълум қилди
Ҳозирда Россия ҳукуматининг бир неча вазири коронавирусга чалинган, бироқ улар ўз уйларидан ёки шифохонадан ўз ишларини давом эттирмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
Путин буни Россия президентининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши йиғилишида кенгаш аъзоси Екатерина Винокурованинг чиқишига жавобан маълум қилган. Бироқ Россия президенти коронавирусга чалинган вазирларнинг исмларини овоза қилмаган.
Винокурова ҳокимият вакиллари оддий фуқаролардан фарқли, коронавирусдан энг яхши шароитларда даволанишлари ёки чекловларга риоя қилишдан бош тортишларига Путиннинг эътиборини қаратган. У бунга мисол сифатида Владимир области губернатори Владимир Сипягиннинг коронавирусдан даволаниш учун Москвага кетганини келтириб ўтган.
“Даволанишга келсак, бемор қаерда даволаниши кераклигини шифокорлар белгилайди”, деб жавоб қилган Путин. Россия раҳбарининг таъкидлашича, “регионларнинг кўплаб раҳбарлари ва вазирлар қаерда яшасалар, шу ерда даволанишади”. “Дарвоқе, улардан аксарияти уйида, кимдир эса шифохонада”, деб қўшимча қилган Путин.
Мавзуга оид
17:41 / 26.11.2024
«Путин доим ҳужумга тайёр, Трамп – табиатан девелопер». Меркелнинг мемуаридан парчалар
16:39 / 26.11.2024
Путин МДҲ ва қўшни минтақаларда вазиятни беқарорлаштиришнинг олдини олишга чақирди
17:53 / 23.11.2024
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
16:33 / 23.11.2024