Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Моргенштерн ваъдасида туриб, «Mercedes»ини бухоролик йигитга топширди
Рэпер Моргенштерн ўзининг «Mercedes»ини Ўзбекистонга олиб келиб, бухоролик йигитга совға қилди. Бунинг учун у 340 млн сўм божхона тўловларини тўлашига тўғри келди.
Россиялик рэпер Алишер Моргенштерн Бухорога келиб, ўзининг «Mercedes-Benz E 200» автомашинасини бухоролик Азим Абдуллаевга топширди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Азим Абдуллаев Instagram'да Моргенштерн ўтказган ва соврин сифатида ушбу автомобил ваъда қилинган танлов ғолиби бўлганди.
Бухоро шаҳридаги ресторанлардан бирида ўтказилган учрашувда йигитнинг отаси рэперга тўн кийдирди.
Kun.uz Давлат божхона қўмитаси матбуот хизматидан олган маълумотга кўра, Моргенштерн «Mercedes-Benz E 200»ни Ўзбекистонга олиб кириш учун жами 340 млн сўм божхона тўловларини тўлаган.
Эслатиб ўтамиз, россиялик юлдуз Ўзбекистонга автомобил олиб киришдаги бож миқдоридан ҳайратда қолган, бу эса автосаноат монополияси мавзуси ижтимоий тармоқларда яна кўтарилишига сабаб бўлганди.
Мавзуга оид
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
09:31 / 21.02.2025