Фан-техника | 16:11 / 21.12.2020
5834
1 дақиқада ўқилади

Туркия компанияси учувчисиз бошқариладиган вертолёт ишлаб чиқди

Вертолёт 4500 метрдан юқори баландликда парвоз қилиб, 160 килограммгача юкни 800-850 километр масофага етказиши мумкин.

Фото: Anadolu Agency

Туркиянинг Titra Technology технологик компанияси оддий вертолётни учувчисиз бошқариладиган вертолётга айлантирди. Бу ҳақда Онадўлу агентлиги хабар бермоқда.

"Биз 2021 йил охиригача оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчимиз", – деди компания раҳбари Салмон Дўнмаз.

Унинг сўзларига кўра, учувчисиз бошқариладиган вертолёт 4500 метрдан юқори баландликда парвоз қилиб, 160 килограммгача юкни 800-850 километр масофага етказиши мумкин.

 Хабар қилинишича, лойиҳа Беларус муҳандислик фирмаси билан ҳамкорликда амалга оширилган.

Дўнмаснинг сўзларига кўра, вертолётдан фавқулодда вазиятларда ҳамда логистика мақсадларида  фойдаланиш мумкин. У шунингдек, ҳарбий амалиётлар олиб борилаётган ҳудудларга ўқ-дорилар етказиб бериши мумкин.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид