Жамият | 19:34 / 04.01.2021
57310
2 дақиқада ўқилади

Kun.uz профессионал кадрларни ишга таклиф қилади. Маош 5–7 млн сўмдан бошланади

Kun.uz сайти ОАВ соҳасида тажрибага эга профессионал мутахассисларни ишга таклиф қилади.

Талабгорлар қуйидаги бўлимлардан бирига ўз номзодларини таклиф қилишлари мумкин:

1. Жамият (Ижтимоий соҳаларга доир тезкор хабарлар, таҳлилий мақолалар ва суриштирувлар ўтказишни қамраб олади);

2. Иқтисодиёт (иқтисодиёт, молия, солиқ, банк ва савдо соҳаларидаги ўзгариш ва янгиликларни таҳлил қилиш);

3. Рус таҳририяти (Ўзбекистон ва хориж янгиликларини рус тилида ёритиб бориш);

4. Ўзбек таҳририятида муҳаррирлик (таҳрир, материалларни сайтда эълон қилиш учун якуний кўринишга келтириш).

Жамият ва иқтисодиёт бўлимларига журналист кадрлардан ташқари муайян ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги экспертлар ҳам ишга қабул қилинади.

Номзодларга қуйидаги бирламчи талаблар қўйилади:

  • журналист ва муҳаррирлар учун – журналистика ва электрон ОАВ соҳасида камида 2 йиллик муваффақиятли иш тажрибаси;
  • экспертлар учун – ўз соҳасидаги замонавий тенденциялардан хабардорлик, ижтимоий-сиёсий жараёнларга объектив баҳо бериш, ўз фикрларини равон ифодалай олиш;
  • сайтнинг Тошкент шаҳридаги бош офисида тўлиқ иш вақти режимида ишлаш;
  • компьютер ва интернетда энг бирламчи дастурлардан фойдалана билиш, матнларни тез ва бехато териш;
  • ўзбек ёки рус тилларида саводхонлик (бошқа хорижий тилларни билиш қўшимча устунлик беради).

Kun.uz нималарни таклиф қилади?

  • соҳада рақобатбардош маош – дастлабки босқичда 5–7 млн сўм (аниқ сумма номзоднинг салоҳиятига ва зиммасига олувчи иш ҳажмига қараб бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин);
  • пойтахт марказида журналистик фаолият учун барча шароитларга эга офис;
  • кунига икки маҳал бепул иссиқ овқат;
  • ишга доир харажатларнинг мунтазам равишда қоплаб берилиши.

Таклифимизга қизиқиш билдирганлардан қуйидаги линк орқали ўтиб, сўровномани тўлдиришларини сўраймиз:

Эслатма: Саралаб олинган номзодлар таҳририятга бевосита суҳбатга таклиф этилади. Сўровномани тўлдирганларга ёзма жавоб берилмайди, суҳбатга ва ишга қабул қилмаслик сабаблари тушунтирилмайди.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид