Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳужжат устида ишловчилар учун «Davlat tilida ish yuritish» амалий қўлланмаси лотин ёзувида нашр қилинди
8 январ куни Ўзбек тили ва адабиёти университетида «Davlat tilida ish yuritish» амалий қўлланмасининг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги қайта ишланган ва тўлдирилган нашри тақдимоти бўлиб ўтди.
Қўлланма Давлат тилини ривожлантириш департаменти ва Фанлар академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти билан ҳамкорликда тайёрланган, – деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Маълум бўлишича, амалий қўлланмада ташкилот ва муассасаларнинг иш жараёнида кўп ишлатиладиган ҳужжатлар ҳамда уларни тузиш қоидаларига урғу берилган. Шунингдек, китобда ҳужжатлар намуналар билан кўрсатилиб, у иш юритишга оид луғатлар билан тўлдирилган.
«Davlat tilida ish yuritish» қўлланмаси биринчи навбатда ташкилотларнинг раҳбар ва ходимлари, шунингдек, ҳужжат устида ишловчилар учун мўлжалланган.
«O‘zbekiston nashriyoti» давлат унитар корхонасида 15 минг нусхада нашр қилинган қўлланма вазирлик–идоралар ва ҳокимликларга бепул тақдим этилмоқда.
Мавзуга оид
23:03 / 07.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
14:01 / 06.03.2025
WizzAir Ўзбекистонга амалга оширадиган рейсларида ўзбек тилида ҳам хизмат кўрсатади
21:43 / 22.10.2024
“Ўзимиз ўзбек тилини яхши билмаймиз” – фаоллар давлат тили мавқейи ҳақида нима дейди?
17:58 / 21.10.2024