Ўзбекистонда маҳкумлар зарарли ишларда ишлайдими? ИИВ масъули изоҳ берди
Ўзбекистонда маҳкумлар зарарли ва заҳарли меҳнат фаолияти билан шуғулланмайди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Жазони ижро этиш бош бошқармаси Тарбиявий ва ижтимоий психологик ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи, подполковник Жамшид Султонов ушбу мавзудаги саволга қуйидагича жавоб берди:
«Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар муассаса ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш корхонасида ёки бутунлай қўриқланиши таъминланадиган бошқа объектларда ишлаши мумкин.
Биздан бу ҳақда жуда кўп маротаба «маҳкумлар заҳарли жойларда, зарарли ишларда ишлайдими», деб сўрашади. Ўзбекистонда бугунги кунда зарарли, заҳарли жойда, кон шароитида маҳкумларни ишлатадиган жазони ижро этиш муассасасининг ўзи йўқ.
Жазони ижро этиш муассасаларидаги маҳкумлар қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқаришда, мебел ясаш ва халқ истеъмоли учун товарлар ишлаб чиқаришда банд қилинган.
Бундай муассасаларга жуда кўп ташрифлар қилинган. Хусусан, 2020 йилда омбудсман 46 маротаба ташриф буюрди. Ташрифлар давомида омбудсман, нафақат маҳкумларнинг яшаш шароити ва овқатларини, балки иш жойларини ҳам мониторингдан ўтказди.
Ишонч билан айтишимиз мумкинки, Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизимида зарарли фаолият билан шуғулланадиган меҳнат турининг ўзи мавжуд эмас», – дея Жамшид Султоновнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
20:16 / 26.11.2024
Оғир касалликка чалинган маҳкумлар жазони ўташдан озод қилинди
01:24 / 28.10.2024
Россияда ахлоқ тузатиш марказидан 4 нафар маҳбус қочиб кетди
22:15 / 21.09.2024
Эрон олий раҳнамоси 40 нафар чет эл фуқаросини афв этди
17:17 / 28.08.2024