Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги хорижликларни вақтинчалик сақлаш марказида ушлаб турилган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
4 феврал куни Россия Федерацияси ИИВ Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказидан 7 нафар ўзбекистонлик Москва – Тошкент йўналишидаги чартер рейс орқали Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, хорижий мамлакатда мураккаб вазиятга тушиб қолган ушбу фуқаролар Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси билан ҳамкорликда олиб келинган. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари Россиядан қайтарилган шахслар билан профилактик тадбирларни ўтказган ҳамда уларга моддий ёрдам пуллари берилиб, доимий яшаш манзилларига кузатиб қўйилган.
Аввалроқ, 23 январь куни Россиядаги вақтинчалик сақлаш марказидан 13 нафар ўзбекистонлик ватанга олиб келинган эди.
2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида Россия Федерациясининг Хорижликларни вақтинчалик сақлаш марказларида бўлган, ҳужжат ва маблағларсиз қийин аҳволда қолган жами 719 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўзбекистон президентининг 2018 йил 5 июлдаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ташкил этилган бўлиб, жамғарманинг асосий вазифаларидан бири хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш давомида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз ва яшаш учун маблағларсиз қолган, оғир моддий аҳволга учраган фуқароларга ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя, шунингдек, моддий ёрдам кўрсатиш ҳисобланади.
Бугунга келиб Россиянинг 78та минтақасида мавжуд Хориж фуқароларини вақтинчалик сақлаш марказларида миграция қонунчилигини бузган хорижликлар суд қарори билан ушлаб турилади. Махсус «приёмник»ларда сақланаëтганлар орасида ўзбекистонликлар кўпчиликни ташкил этади.
Мавзуга оид
20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билмаган такси ҳайдовчилари жаримага тортилади
18:10 / 27.05.2025
Россияда муштлашувдан кейин 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
17:55 / 23.05.2025
Россияда мигрантларнинг айрим фарзандлари рус тили имтиҳонидан озод қилинди
16:53 / 23.05.2025