Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
А Серия. «Интер» дербида йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Италия А Серияси 23-тури доирасида мавсумнинг энг муҳим учрашувига айланиши мумкин бўлган ўйин ўтказилди.
Турнир жадвалида пешқадам бўлиб турган «Интер» ва «Милан» ўртасидаги учрашувнинг 5-дақиқасида Лукакунинг узатмасидан кейин Лаутаро ҳисобни очди – 0:1.
Бўлим якунига қадар расмий мезбонларда ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор имкониятлар яратилган бўлса-да, Конте жамоаси танаффусга ғолиб сифатида чиқди.
57-дақиқада эса «Интер» навбатдаги қарши ҳужумни голга айлантирди. Бу сафар Перешичнинг узатмасини яна ўша Лаутаро голга айлантирди - 0:2.
66-дақиқада эса катта саҳнага Лукаку чиқди. Ромелу катта тезликда жарима майдони ичига ёриб кириб, кучли зарбаси билан Доннаруммани ожиз қолдирди – 0:3.
«Милан дербиси»да жуда муҳим ғалабага эришиб, энг асосий рақобатчисини мағлуб этган Антонио Конте шогирдлари очколари сонини 53тага етказиб, 2-ўриндаги «Милан» билан фарқни 4 очкога етказишди.
А Серия. 23-тур
Милан – Интер 0:3
Голлар: 0:1 – 5 Мартинес, 0:2 – 57 Мартинес, 0:3 – 66 Лукаку.
Милан – Доннарумма, Калабрия, Кьер, Романьоли, Тео, Салемакерс (Рафаэл Леау, 67), Тонали (Мейте, 67), Чалҳанўғлу, Кессиэ, Ребич, Ибраҳимович (Кастильехо, 75).
Интер – Ҳанданович, Шкриньяр, Бастони, де Врей, Ҳакими (Янг, 83), Эриксен (Гальярдини, 78), Барелла, Брозович, Перишич (Дармиан, 78), Мартинес (Санчес, 79), Лукаку.
Мавзуга оид
19:29 / 23.05.2025
“Сўнгги қўнғироқ”. Италияда ким чемпион, Мбаппе “Олтин бутса” оладими ва бошқа интригалар
18:36 / 07.05.2025
Тажриба синови. «Барса» нега яримфиналдан ўтолмади?
02:38 / 07.05.2025
Етти гол урилган ўйинда "Интер" "Барселона"ни ЕЧЛдан чиқариб юборди
10:53 / 01.05.2025