Boeing авиакомпанияларга 777 лайнерлари парвозини тўхтатиб туришни тавсия қилди
Аввалроқ АҚШнинг Денвер шаҳрида бортида 231 йўловчи ва экипажнинг 10 аъзоси бўлган Boeing 777-200 самолётининг двигателларидан бири парвоз вақтида ишламай қолганди. Двигателнинг қопламаси бўлаклари ундан ажралиб кетиб, аҳоли яшайдиган ҳудудга тушган.
Boeing компанияси авиаташувчиларга Pratt & Whitney PW4000-112 двигателларига эга 777 русумидаги самолётлардан фойдаланишни вақтинча тўхтатиб туришни тавсия қилди.
"Boeing United Airlines авиакомпаниясининг 328-рейси билан содир бўлган воқеани диққат билан ўрганмоқда. Текширув тугагунига қадар Pratt & Whitney PW4000-112 двигателларига эга 777 русумидаги самолётлардан фойдаланишни вақтинча тўхтатиб туришни тавсия қилдик", - дейилади компания сайтида.
Аввалроқ АҚШнинг Денвер шаҳрида бортида 231 йўловчи ва экипажнинг 10 аъзоси бўлган Boeing 777-200 самолётининг двигателларидан бири парвоз вақтида ишламай қолганди. Двигателнинг қопламаси бўлаклари ундан ажралиб кетиб, аҳоли яшайдиган ҳудудга тушган.
Шундан сўнг АҚШ Фуқаро авиацияси федерал бошқармаси (FAA) Pratt & Whitney PW4000 двигателига эга Boeing 777 самолётлари текширилишини эълон қилди.
Ўз навбатида Япония транспорт вазирлиги ҳам худди шу турдаги двигателга эга Boeing’лар эксплуатациясини тўхтатишга қарор қилди. Nippon Airways ва Japan Airlines авиакомпаниялари мос равишда 19 та ва 13та ана шу самолётларга эга.
Мавзуга оид
07:10 / 18.11.2022
MH17 иши бўйича уч айбланувчи умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
08:48 / 22.02.2021
АҚШда юз берган фалокатдан кейин Boeing 777 самолётлари текширилади
18:20 / 20.03.2018
2014 йилда изсиз ғойиб бўлган Boeing 777 бўлаклари Google Maps орқали топилди
08:17 / 13.12.2016