Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сингапур компанияси Ўзбекистонда 100 минг гектар ерда пахта ва тўқимачилик кластерлари ташкил этади
Сингапурнинг Indorama компанияси Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида умумий майдони 100 минг гектарга яқин пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этишни режалаштирмоқда.
23 феврал куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Сингапурнинг Indorama компанияси директори Пракаш Кежривал билан учрашув ўтказди. Вазирлик матбуот хизмати маълум қилишича, учрашув давомида Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида умумий майдони 100 минг гектарга яқин пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш лойиҳаси муҳокама қилинган.
Шунингдек, Қўқон шаҳрида йигирув ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва Қўқон суперфосфат заводини модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш ҳақида фикр алмашилган.
Хорижий инвестор Қашқадарё вилояти Касби туманида логистика маркази ва машина-трактор паркини қуриш орқали янги ташкил этилаётган ишлаб чиқариш объектларининг техник базасини кенгайтириш ҳамда Сирдарё вилояти Сардоба туманида пахтани қайта ишлаш бўйича янги корхона ташкил этиш юзасидан режаларини маълум қилган.
Маълумот учун, йилдан йилга Ўзбекистоннинг тўқимачилик маҳсулотларининг экспорти кўпаймоқда. Хусусан, 2020 йилда 70та хорижий давлатга қиймати 1,9 миллиард долларга тенг тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган. Таққослаш учун, 2019 йилга нисбатан бу кўрсаткич 295,3 миллион долларга кўпроқдир.
Шунингдек, 2020 йилда қиймати 459,3 миллион долларга тенг бўлган тайёр кийим-кечак маҳсулотлари экспорт қилинган.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
21:00 / 11.04.2025
Дунёнинг энг яхши аэропортлари рейтинги эълон қилинди
15:49 / 01.04.2025
Бекободлик фермерлар “ёрилди”
21:22 / 07.03.2025