Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ота алимент ўрнига фарзандларига уй берди
Қашқадарё вилояти Китоб туманида алиментдан қарздор бўлган ота собиқ турмуш ўртоғи билан келишган ҳолда яшаб турган хонадонини фарзандларига берди.
Қайд этилишича, Ф.А. ва М.Ж. бир неча йиллик никоҳи давомида икки нафар фарзандли бўлган. Улар ажрашгач, М.Ж. моддий қийинчиликлар сабаб фарзандлари таъминоти учун алимент ундириш мақсадида судга мурожаат қилган.
МИБ Қашқадарё вилояти бошқармасининг маълум қилишича, унинг Китоб тумани бўлими суднинг тегишли қарори билан фарзандлари вояга етгунча бўлган моддий таъминотидан бўйин товлаган отага қарши иш юритган.
Қарздор ота жорий йилнинг 17 март куни собиқ турмуш ўртоғи М.Ж. билан ўзаро келишган ҳолда, ўзи яшаб турган хонадонни вояга етмаган фарзандлари учун унинг номига ўтказиб берган.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025