Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 11 кишининг пулларини ўзлаштириб юборган она-бола фирибгарга жиноят иши қўзғатилди
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида 11 нафар одамнинг пулларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган она-болага жиноий иш очилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Шаҳрисабз тумани «Лолистон» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи она Х.З. қизи Т.И. билан Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохона ва поликлиникаларга фуқароларни ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, 11 нафар ҳамшаҳрини чув туширган.
Она-бола фуқаролар, О.А. дан 300, Х. М. дан 700, О.Д. дан 300, Х.Ш. дан 300, Н.Ш. дан 700, К.К. дан 600, Ё.Н. дан 300, Ю.С. дан 200, Қ.М. дан 100, Р.Г. дан 500, Б.Н. дан 300, жами 11 нафар фуқаролардан 4300 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.
Бундан ташқари, Т.И. 2021 йил 1-2 апрель кунлари Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ва котибаси ҳамда кўп тармоқли поликлиника бош шифокорларига қўнғироқ қилиб, смс ёзиб, ўзини мансабдор шахс сифатида таништирган. Сўнг, юқоридаги шахсларнинг исм-фамилиясини ёздириб, ишга қабул қилишини талаб қилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:44 / 08.05.2025
Telegramʼда аккаунтлар сотилишини реклама қилиб, фуқароларнинг пулини ўзлаштириб келган шахс ушланди
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди
17:21 / 05.04.2025