Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2021 йил охирига қадар барча терминаллар UzCard ва Humo карталарини қабул қилишни бошлайди
Компаниялар имзолаган келишувга асосан, тўлов тизимлари терминаллари иккала турдаги карталарни ҳам қабул қила бошлайди.
Жорий йил 13 апрел куни «Uzcard» ва «Humo» компаниялари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Маълум қилинишича, ҳужжат Ўзбекистонда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни такомиллаштиришга ҳисса қўшадиган қўшма лойиҳалар амалга оширишни назарда тутади.
Имзоланган меморандум доирасидаги илк лойиҳага кўра, компаниялар инфратузилмаларининг босқичма-босқич интеграциялашуви бўлади. Бунда тўлов тизимлари терминаллари иккала турдаги карталарни ҳам қабул қила бошлайди.
«Инфратузилмалар интеграцияси карта эгалари, банклар ва бизнес эгаларига сезиларли фойда келтиради. Харидорларнинг савдо нуқталарига келгач қайси терминаллардан фойдаланиш мумкинлиги ҳақидаги ўйлари йўқолади, тадбиркорлар эса иккала картадан тўловларни битта терминал орқали қабул қилишлари мумкин бўлади. Шуни таъкидлашни истардимки, «Uzcard» ва «Humo» Ўзбекистоннинг тўлов хизматлари бозорида рақобат муҳитини яратишда давом этади», дея маълум қилган МБПМ директори Шуҳрат Қурбонов.
Қайд этилишича, тўлов тизимларининг яқин ҳамкорлиги бозор талабларига тезроқ жавоб беришга ва инновацион ечимларни янада самарали амалга оширишга имкон беради. 2021 йил охирига қадар терминаллар иккала турдаги карталарни қабул қилишни бошлаши кутилмоқда.
«Uzcard» ва «Humo» ўртасидаги ҳамкорлик молиявий хизматларни фуқаролар учун қулайроқ ва арзонроқ қилиш, шунингдек, мамлакат чекка ҳудудларида ҳам аҳолининг молиявий саводхонлигини ривожлантириш ва яхшилашга ёрдам беради.
Бу, ўз навбатида, компанияларни янги технологиялар ишлаб чиқишга, тўлов бизнесини ривожлантиришга ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга ундайди. Бундан ташқари, бу ҳалол рақобатни ривожлантиришга ва молиявий технологиялар бозорида янги иштирокчиларнинг пайдо бўлишига ёрдам беради», дея изоҳ берган «Uzcard» бош директори Фаррух Зиёев.
Шунингдек, меморандум доирасида компаниялар:
- карта эгалари, банклар, тўлов ташкилотлари ва чакана савдо нуқталари манфаатларини ҳимоя қилиш;
- нақдсиз тўловларни рағбатлантириш учун технологияларни такомиллаштириш ва инфратузилмани кенгайтириш;
- тўлов инфратузилмаси ишончлилиги ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш йўналишларида ҳамкорлик қилишга келишиб олган.
Мавзуга оид
16:02 / 11.03.2025
Шуҳрат Қурбонов Humo бошқаруви раиси лавозимидан кетди
14:30 / 27.08.2024
Kaspi.kz «Humo» тўлов тизимини хусусийлаштиришда иштирок этиши мумкин
15:17 / 22.07.2024
“Humo” тўлов тизими операторини сотиш жараёни бошланди – Давактив
15:15 / 23.04.2024