Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Португалияда украиналикнинг ўлимидан сўнг давлат органи тугатилиб, янги орган ташкил этилди
Португалияда хорижликлар ва чегара ишлари хизмати (SEF) тугатилди. Бунга Украина фуқароси Игор Хоменюкнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат сабаб бўлди, деб ёзади РИА Новости.
SEF 14 апрелдан бошлаб тугатилди, унинг ўрнига хорижликлар ва бошпана бериш бўйича хизмат ташкил этилди.
Игор Хоменюк ўтган йил мартида Лиссабон аэропортидаги тергов изоляторида вафот этган. У визаси бўлмагани сабабли аэропортда ушланган ва изоляторга жойлаштирилган.
Терговнинг фикрича, Хоменюкнинг ўлимига SEF’нинг уч нафар ходими уни дўппослаши сабаб бўлган.
Ўтган йил декабрида SEF бошлиғи Криштина Гатоэс истеъфога чиққанди.
Кейинроқ Хоменюк оиласи Португалия ҳукуматидан компенсация олиши маълум қилинди.
Мавзуга оид
20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билмаган такси ҳайдовчилари жаримага тортилади
18:10 / 27.05.2025
Россияда муштлашувдан кейин 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
17:55 / 23.05.2025
Россияда мигрантларнинг айрим фарзандлари рус тили имтиҳонидан озод қилинди
16:53 / 23.05.2025