Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пхеньян Сеулни Шимолий Кореяга бостириб киришга тайёргарлик кўришда айблади
Жанубий Кореянинг янги ҳужумкор вертолётлар сотиб олиши ва эсминецлар қуриши Сеул томонидан Шимолий Кореяга бостириб киришга тайёргарлик кўриш белгилари ҳисобланади. Бу ҳақда Шимолий Кореянинг Meari ташвиқот сайти маълум қилди.
Март ойида Жанубий Корея ўз мудофаасини мустаҳкамлаш мақсадида 36та жанговар вертолёт сотиб олиши ва Aegis тизими билан жиҳозланадиган кейинги авлоддаги эсминецларни қуришини эълон қилган.
«Жанубий кореялик ҳарбийлар телбаларча ўз қуролли кучларини мустаҳкамлашга киришган. Улар Шимолга узоқ кутган бостириб киришга тайёргарликни жадаллаштиришга интилмоқда», – деб айтилган сайтда.
Хабарда таъкидланишича, Жанубий Корея «иккиюзламачи позиция»ни эгалламоқда: бир томондан тинчлик ҳақида гапириб, иккинчи томондан «Шимолдаги ватандошларга иложи борича кўпроқ зарар етказиб», урушга тайёргарлик олиб бормоқда.
Meari Сеулнинг қурол сотиб олиш режаларини ўз эътиборини пандемияга қарши курашга қаратиш ўрнига, унга «астрономик» маблағларга айланадиган «ғайриинсоний ҳаракат» деб қоралаган.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025